23:03 / 29.07.2018
3 439

«Бухоро» сафарда «Қизилқум»ни енгди

«Бухоро» сафарда «Қизилқум»ни енгди
PEPSI Суперлига 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Бухоро" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада урилди. Арслонмурод Омонов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу гол бухороликларга ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Бухоро” очколарини 29тага етказди ва 5-поғонага қайтди. “Қизилқум” эса 20 очко билан қуйи поғоналарда бормоқда.

PEPSI Суперлига, 19-тур

“Қизилқум” – “Бухоро” 0:1 (0:0, 0:1)

Гол:
0:1 – 77 Омонов.

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов (Шерали Жўраев, 79), Муҳсин Убайдуллаев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Неманья Йованович, 54), Иван Нагаев, Салим Мустафоев.

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Арслонмурод Омонов, Шавкат Саломов (Суҳроб Неъматов, 85), Санъат Шихов, Шавкат Муллажонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржалол Жумаев, Азиз Ибрагимов (Вадим Чемиртан, 46), Влад Ларинов (Беҳруз Шодмонов, 73).

Огоҳлантиришлар: Исмоилов 16.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бухоро» сафарда «Қизилқум»ни енгди