
Япониянинг "Йокогама" клуби ҳужумчиси Кадзеуси Миура яна бир мавсум ушбу жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Кейинги ой 52 ёшга тўладиган футболчи клуб билан яна бир йилга шартномасини узайтирди.
Қайд этиш лозимки, Миури дунёдаги энг ёши катта профессионал футболчи ҳисобланади. У шунингдек футбол тарихида гол урган энг ёши катта футболчи ҳамдир. Жорий мавсум ушбу япониялик футболчи учун фаолиятидаги 34-мавсум бўлади. У ҳозирча фаолияти давомида 580 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 174 та гол ёздириб қўйишга эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар