20:35 / 12.02.2019
3 638

Ўзбекистонлик боксчилар Болгариядаги мусобақада иштирок этадилар

Ўзбекистонлик боксчилар Болгариядаги мусобақада иштирок этадилар
13-20 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 70-анъанавий "Странджа" турнири бўлиб ўтади.
Мусобақада жаҳоннинг 42 мамлакатидан 350 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси иштирок этади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Терма жамоамиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этади:
-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Хуршид Абдуллаев
-91 кг: Санжар Турсунов.

Мураббийлар:
Илёс Раҳимжонов
Баҳодир Эркаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчилар Болгариядаги мусобақада иштирок этадилар