18:43 / 09.03.2019
3 406

Киберспотчимиз ЖЧда иштирок этади

Киберспотчимиз ЖЧда иштирок этади
Киберспорт бўйича Хитойда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида (WESG) иштирок этувчи Ўзбекистон вакили Салоҳиддин Эсанов 8 март куни мусобақага жўнаб кетди.

У Pro Evolution Soccer-2019 бўйича Марказий Осиё учун ажратилган ягона йўлланмани қўлга киритган. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу йўналишда жаҳоннинг 20 нафар киберспортчиси иштирок этади. Гуруҳ босқичи баҳслари 11 март куни старт олади. Эсанов Хитой, Греция, Индонезия ва Марокаш вакиллари билан бирга «C» гуруҳидан жой олган. Салоҳиддин илк баҳсни 11 мартда мезбон мамлакат киберспортчисига қарши ўтказади.

Маълумот учун, WESG`нинг Pro Evolution Soccer йўналишида умумий соврин жамғармаси 52,5 минг долларни ташкил этади, бу сумма энг юқори учта ўрин эгаси ўртасида тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда электрон-компьютер спорти 2018 йил сентябрида расмий спорт турлари рўйхатига киритилган эди. Ушбу спорт тури бўйича ички мусобақалар Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида ташкил этиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Киберспотчимиз ЖЧда иштирок этади