
Хабарингиз бор, айни пайтда Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "С" гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳни қийинчилик билан якунлаган терма жамоамиз барчани хавотирга қўя бошлади. Шу боис Таиландга яна бир маҳаллий мураббий чақиртирилди.
Маълум бўлишича, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Таиландга чақиртирилди. У ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибага эга эканлиги боис Бердиев олимпия терма жамоаси мураббийлар штабига маслаҳатчи сифатида жалб этилган бўлиши мумкин. Рўзиқул Бердиев тез орада Таиландга етиб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар