20:23 / 06.08.2020
2 041

Италиялик мутахассис Ўруновга эътибор қаратди

Италиялик мутахассис Ўруновга эътибор қаратди
Италиянинг спорт оламидаги қудратли манбалари – MondoSportivo.it, La Gazzetta dello Sport ва CalcioRusso.com нашрларига Россия футбол бозори ҳақида таҳлилий материаллар тайёрлашга ихтисослашган италиялик мутахассис Микаэль Брага ўзбек футболчиси Остон Ўруновнинг “Спартак” жамоасига ўтганига эътибор қаратди.

- Ўрунов – катта истиқболли ўйинчи. Менимча, “Спартак” бу футболчини олиб, ҳақиқатан ҳам кучайди. Газизов уни “Уфа”га олган эди ва Ўруновнинг салоҳиятини олдиндан билган. Остонда зўр футболчи бўлиб етишиш учун барча имконият бор. Аввал “Спартак” 6-7 ўрин учун курашадиган жамоа, дегандим. Энди Ўрунов ва Кокорин трансферидан сўнг улар янги мавсумдаёқ чемпионлик учун даъвогарлик қила олишига ишона бошладим. Ўрунов чемпионлик учун курашда бу жамоани кучайтира олади, - деди Микаэль Брага.

Шунингдек, италиялик мутахассис “Спартак” янги мавсумда Еврокубокларда иштирок этмаслиги боис бор эътиборини ички чемпионатга қаратиши ва бу асосий рақобатчилар олдида москваликларга муайян устунликлар беришини ҳам алоҳида таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)