Фото: Instagram
Бокс бўйича учта дивизион собиқ чемпиони Василий Ломаченко (14-2, 10 КО) Теофимо Лопесга (16-0, 12 КО) қарши жангдаги ҳакамлар қароридан норози бўлди.
«Билмадим, менга жангнинг биринчи ярми тенг курашлар остида ўтгандек туюлди. Балки, у 1-2 раундни ўз фойдасига ҳал қилгандир, бироқ жангнинг иккинчи ярмида фаолликни оширдим.
Ўйлашимча, жангнинг иккинчи ярмини ўз фойдамга ҳал қилдим. Уйга бориб, жангни кўриб чиқмоқчиман, бироқ ҳакамлар қарорига қўшилмайман.
Ғолиб бўлдим деб ўйлагандим, аммо натижа бошқача бўлди. Промоутер ва менежерим билан гаплашиб оламиз, шундан кейин бир қарорга келамиз», — дейди Ломаченко.
12 раунд давом этган жангда ҳакамлар Лопесни ғолиб деб топди. Шу тариқа америкалик спортчи WBA, WBO, IBF ва WBC Franchise камарларига эга чиқди.
Статистикага кўра, украиналик боксчи рақибига қараганда деярли икки баробар кам зарба йўллаган, бироқ аниқ берилган берилган зарбалар борасида устунликка эга бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас