Қозон–Сочи рейсида чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон экани маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш18
Қозон–Сочи рейсида чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон экани маълум бўлди

Россияда Қозон–Сочи йўналишида учган самолёт бортида йўловчи аёл фарзандли бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган радиоалоқа ёзуви ҳақиқий ҳодиса эмас, балки махсус дастурда моделлаштирилгани маълум бўлди.

14 ноябрь куни Россиянинг бир қатор ОАВлари самолётда 35 ҳафталик ҳомиладор аёлнинг тўлғоғи бошлангани, экипаж эса лайнерни Москвадаги Внуково аэропортига фавқулодда қўндиришни сўрагани ҳақида хабар берганди. Гўёки самолёт ерга қўнишидан олдин чақалоқ туғилган, йўловчилар орасида бўлган шифокор эса аёлга ёрдам кўрсатган.

Хабарларда авиадиспетчернинг «Энди бортингизда 177 нафар йўловчи бор», деган ҳазиломуз гапи ҳам келтирилган. Ушбу лавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб нашрлар томонидан ҳақиқий воқеа сифатида ёритилган.

Бироқ кейинчалик авиадиспетчер Василий Филин видеога изоҳ бериб, ундаги радиоалоқа махсус симулятор дастурида яратилганини маълум қилган. Унинг айтишича, бу орқали авиадиспетчерлар фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилишини кўрсатиш мақсад қилинган. Ҳақиқий иш жараёнини тўғридан-тўғри тасвирга олиш мумкин бўлмагани учун у машғулотларни махсус дастурда намойиш этади.

Шу тариқа, Қозон–Сочи рейсида чақалоқ туғилгани, самолёт Внуково аэропортига фавқулодда қўнгани ва бортидаги йўловчилар сони 177 нафарга етгани ҳақидаги хабарлар саҳналаштирилган лавҳага асосланган бўлиб чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?