Фото: ПФЛ
Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев клублардан олинадиган бадал пуллари ва уларни камайтириш йўллари ҳақида гапирди.
- "ПФЛ биринчи лига клубларининг бадар пулини икки баробар қисқартирди. Бунақаси ташкилот тарихида бўлмаган. Ҳозирда бошқа лигалардаги бадал пулларини ҳам камайтириш борасида иш олиб боряпмиз. Клубларга берадиган энг катта ёрдамимиз шу.
Агар Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти легаллашадиган бўлса, ПФЛ кейинги йилнинг ўзидаёқ клублардан умуман пул олмасдан чемпионатни ўтказишга тайёр. Аксинча, клубларга пул беришга тайёрмиз. Бизда шундай таклифлар бор, реал таклифлар бор.
Бироқ букмекерлик фаолиятининг легаллашиши ПФЛ ёки ЎФАга боғлиқ эмас. Бунинг 2021 йилда амалга ошиши жуда қийин масала бўлса керак", - дейди Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йилнинг декабридаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда