Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради. Хусусан, ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубогини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ушбу турнирнинг мезбони чемпионатни ўтказиш саналарини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади. Шу ўринда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2027йилги Осиё кубогини юртимизда қабул қилиш бўйича сўровни қайтариб олган ҳолда, Марказий Осиё мамлакатлари футбол уюшмалари билан биргаликда кейинги Осиё кубоги беллашувларини айнан ҳудудий ўтказишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, ЎФА томонидан ФИФА таснифига кирувчи U17 ҳамда U20 жаҳон чемпионатларини Ўзбекистонда қабул қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича амалий иш олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда