Фото: Google Images
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов нима сабабдан Европага кетганини айтди.
- Агар Осиёда қолганимда фақатгина пул ишлаб олишим мумкин эди. Аммо мен футболчи сифатида ривожланишни истадим. Шунинг учун ҳар доим бу ерга келиш ва Европа футболи нималигини билишни хоҳлаганман. Европа футболи нимаси билан фарқ қилади? Профессионаллик, тезлик ва асосийси, бу ерда ҳар бир ўйинчи ўзини ҳақиқий футболчи сифатида ҳис қилади, - дейди Элдор Шомуродов.
Шунингдек, Шомуродов «Женоа»да «Ростов»дагига қараганда кўпроқ маош олишини айтди. Элдор билан ҳамкорлик қиладиган ProSports Management компанияси директори Герман Ткаченконинг сўзларига кўра 25 ёшли футболчи генуяликлар сафида рус клубидагидан 5-6 баравар кўпроқ маош олади.
2020 йилнинг ноябрь ойида Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри Элдор Шомуродовнинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил этишини маълум қилганди. Генуяликлар клубида фақат Милан Бадель (1,4 миллион евро) Элдордан кўпроқ маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилги ёзги трансфер ойнасида «Ростов»дан генуяликлар сафига йўл олди. Элдор «Женоа» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди. Унинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...