20:53 / 10.03.2021
2 018

Қаршидаги драматик кечган баҳсда "Пахтакор" ғалабани илиб кетди

Қаршидаги драматик кечган баҳсда "Пахтакор" ғалабани илиб кетди
Бугун Қаршидаги марказий стадионда "Насаф" клуби 1-тур доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилди. Ўта қизғин ва голларга бой ўтган баҳс "Пахтакор"нинг камбэки эвазига 2:3 ҳисобида якунланди.

"Насаф"нинг 2 голига Шоҳмалик Комилов ва Шокир Йўлдошев муаллифлик қилган бўлса, "Пахтакор"нинг 3 голи Сардор Рашидов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳамда Акмал Мозговой (автогол) номига ёзилди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ўта драматик кечган баҳсда ажойиб қайтиш амалга ошириб, ғалабани илиб кетди. "Насаф" мухлисларига эса ҳамдардлик билдирамиз.

"Насаф" – "Пахтакор" 2:3
Гол:
35 -Шоҳмалик Комилов 1:0, 61 -Шокир Йўлдошев 2:0, 71- Сардор Рашидов 2:1, 80 - Акмал Мозговой (автогол), 87 - ИброҳимҲалил Йўлдошев 2:3

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Шоҳмалик Комилов (20.Сухроб Нуруллоев, 80), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 25.Муҳриддин Зоиров, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 71. Жасур Жумаев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Хожиакбар Алижонов (6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 69), 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 46), 9.Эрен Дердийок, 10.Драган Черан (19.Шароф Муҳитдинов, 66), 11.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров, 23.Шерзод Аъзамов.

Огоҳлантириш: Аброр Исмоилов - 22, Драган Черан - 40, Егор Кримец- 48, Шоҳмалик Комилов - 74, Жўрабек Маннонов -83.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қаршидаги драматик кечган баҳсда "Пахтакор" ғалабани илиб кетди