Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўз "You Tube" саҳифасида Ўзбекистон - Гана учрашуви ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди:
"Аввало, барчани Гана устидан қозонилган ғалаба билан табриклайман. Гарчи ушбу терма жамоа асосий таркиб билан келмаган бўлса ҳам, ўйин ФИФА рейтингларига киритилмаса ҳам ва беллашув умумий статистикаларда инобатга олинмаса ҳам, барибир бу ўйин биз учун муҳим бўлди. Сабаби, Гананинг шу таркиби ҳам кўплаб Осиё жамоаларидан кучли ва улар бизнинг муаммоларимизни очиб ташлай олди.
Терма жамоамизнинг дастлабки дақиқалардаги шиддати стадионга боғлиқ. Ўйин Наманганда, "Марказий" стадионда бўлиб ўтди. Бундай мухлислар қаршисида исталган жамоа "учади". Дастлабки дақиқалардан мана шундай футбол кутган эдик ва мана шу нарса бизга гол олиб келди", - деди Хайрулла Ҳамидов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди