11:18 / 03.04.2021
1 895

Яна 4 нафар боксчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Яна 4 нафар боксчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Дунёда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини юзага келаётгани сабаб Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган махсус комиссия бокс бўйича жаҳон лицензион мусобақасини бекор қилган эди. Мусобақанинг ўрнига йўлланмалар қитъалар кесимида спортчиларнинг рейтингдаги поғонасига қараб тақсимланиши маълум қилинган.

Махсус комиссия спортчиларнинг рейтинг поғонасини ўрганиб чиқди ва бу борада Олимпиада йўлланмаларининг эгалари маълум бўлгач, Миллий олимпия қўмиталарига расмий хат жўнатди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Дилшод Рўзметов (-81 кг), аёллардан Райҳон Қодирова (-60 кг) ва Мафтуна Мейлиева (-69 кг) Олимпиада йўлланмаларига эга бўлишди.

Таъкидлаш жоиз, оилавий шароит (ҳомиладор) сабаб Мафтуна Мейлиеванинг лицензияси рейтингда у билан ёнма-ён турган бошқа бир ҳамюртимиз Шаҳноза Юнусовага ўтадиган бўлди.

Бу хақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шу тариқа бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «Токио – 2020» олимпия ўйинларида 11 нафар спортчи билан иштирок этадиган бўлди. Эркаклар жамоамиз тўлиқ таркибда, қизларимиз эса 3 нафар иштирокчи билан Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпия ўйинларида иштирок этадиган таркибимиз:

Эркаклар:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳон Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Яна 4 нафар боксчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди