Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Рубин" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилгандик ва унга эришдик. Йигитларга "Бунёдкор" - "Рубин" ўйини натижасига (10:0) эътибор қилмасликларини тайинлагандим, асосийси ғалаба эди. Бугун кам майдонга тушаётган футболчиларга имконият бердик. Ўйин устунлигимиз остида ўтди, натижа ҳам буни кўрсатиб турибди. Баъзи футболчиларимизда техник-тактик хатолар бўлиб турди. Рақибларнинг даражаси бугун кўриниб қолди.
Ўтган турдаги Жиззахдаги бир очко бизни қониқтирди. Сабаби "Сўғдиёна" медаллар учун курашмоқда, ўз майдонида ўйнади ва тажрибали футболчиларга эга.
28 апрель куни "Бунёдкор" билан ўйнаймиз, шу боис бугун кўпроқ ёшларга имконият бердик. Тан олиш керак, бизда битта таркиб бор. Кубок баҳсларида ҳам VAR тизими ишласа яхши бўларди. Баҳсли вазиятларда бу асқотади.
ОФК кубоги ҳақида? Олдиндан ҳеч қандай ваъда бера олмаймиз. Ҳозирга қадар Тожикистон ва Қирғизистон клублари иштирокидаги ўйинларни кузатиб ўргандик. Ўйлайманки ОФК кубогида максимум ҳаракат қилиб яхши натижага уринамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади