15:47 / 21.06.2021
3 816

Муроджон Аҳмадалиев Бектемирнинг бугунги мағлубиятига муносабат билдирди


Хабарингиз бор, бугун тонг тунда профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимиз америкалик тажрибали боксчи, чемпионлик жангларидаги иштироки билан кўпчиликка таниш бўлган Габриэль Росадога қарши рингга кўтарилган ва кутилмаганда ўтказиб юборилган қарама-қарши зарбадан сўнг нокаутга учраган эди.

Айни пайтда Бектемир билан бирга АҚШнинг Индио шаҳрида бўлиб турган ва биргаликда машғулот ўтказаётган чарм қўлқоп устамиз, икки йўналишда жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Бектемирнинг бугунги мағлубиятига изоҳ билдирди.

"Мағлубият ҳам, ғалаба ҳам Аллоҳдан! Баъзида кучлилар ҳам шундай синовлардан ўтишига тўғри келади. Сени нималарга қодир эканингни биз яхши биламиз. Инша Аллоҳ, олдинда сени чиройли ғалабалар кутяпти. Ҳали бугунги мағлубият ғалабаларинг соясида қолиб кетади", - деди Аҳмадалиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев Бектемирнинг бугунги мағлубиятига муносабат билдирди