4 874
Нима учун Исроил Мадримов, Иқболжон Холдоров ва Саиджамшид Жафаров Олимпиадада иштирок эта олмайди?
Олимпиада ўйинлари старт олишига ҳам оз муддат қолмоқда. Табиийки Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоларидан ҳам юқори пробали медаллар кутилмоқда. Улар қуйидаги таркиб билан иштирок этади:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Ботуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Кўпчиликда "Нима учун Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ёки Саиджамшид Жафаров Олимпиадада иштирок эта олмайди?" деган савол туғилиши табиий ҳол.
Бунинг сабаби улар Олимпиадага йўлланма берувчи лицензион турнирга бормаган. Бошқача айтганда, улар таркибда танланмаган.
-63 кг вазнда бу турнирга бориш учун Элнур Абдураимов ва Иқболжон Холдоров ўртасида, -69 кг вазнда Бобоусмон Батуров ва Шаҳрам Ғиёсов ўртасида спарринг жанглари бўлиб ўтган. Бу жанглардан сўнг Элнур Абдураимов ва Бобоусмон Батуров асосий таркибда мусобақада иштирок этадиган бўлди. 2020 йил март ойида Иорданияда бўлиб ўтган лицензия берувчи квалификацион турнирда иккала боксчи ҳам йўлланмани қўлга киритди. Абдураимов ўз вазнида финалга қадар етиб бориб, қозоғистонлик Закир Сайфулинни мағлуб этган ҳолда чемпион бўлган бўлса, Бобоусмон Ботурув ярим финалда мезбонлар вакили Зеяд Эшаишга имкониятни бой бериб, бронза медалига сазовор бўлган эди.
-75 кг вазнда Фанат Қаҳрамоновнинг бориши кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Лекин бу ерда шундай вазият бўлдики, у ҳар қандай ҳолатда Олимпиадага боришга мажбур. Бизда -75 кгда ҳеч ким иштирок этмайди. Аслида турнир олдидан бу вазнда Бектемир Мелиқўзиев терма жамоага жалб қилинган эди. Терма жамоанинг биринчи ва иккинчи рақамли аъзолари Иорданияга бир неча кун олдин бориб, машғулотларни у ерда давом эттиришди.
Лекин мусобақага 3 кун муддат қолганда Мелиқўзиев билан боғлиқ допинг муаммоси ечилмагани сабаб, у мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди. Фанат Қаҳрамонов эса Истамбулдан Ўзбекистонга қайтаётган йўлидан қайтариб чақириб олинган. Мусобақада у чорак финалга қадар бориб қозоғистонлик Абилайҳан Аманкулга мағлуб бўлди. Кейинчалик жорий йилнинг май ойида Францияда якуний жаҳон квалификацион турнири бўлиши ва биздан -75 кг вазнда бошқа боксчига имконият берилиши кўзланганди.
Аммо бу мусобақа пандемия сабабли бекор қилингач, BTF рейтинги ўрнига кўра йўлланма бериладиган бўлди. У вақтда Жафаров ҳали катта мусобақада натижа қилмаган, Мадримов эса ҳаваскордан кетиб, профессионал боксда фаолият олиб бораётган эди ва табиийки уларда етарлича рейтинг очколари ҳам йўқ бўлган. Шундай қилиб, Осиё минтақаси бўйича -75 кгда Фанат Қаҳрамонов ва -81 кгда Дилшодбек Рўзметов йўлланмага эга чиқди. Қаҳрамоновнинг ўрнига бошқа бирон боксчини олиб кетиш мумкин эмас. Лицензия айнан Қаҳрамонов номига берилган. Ёки у боради, ёки ҳеч ким. Биз эса барча боксчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Жалол Ахмедов тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш