“Рома” мавсум бошида кутилган ишончларни оқлай олмади. Аввалига кетма-кет ғалабаларга эришган жамоа секин-аста аввалги ҳолига қайтди. Катта умидлар билан олиб келинган Жозе Моуриньо ҳам, унинг талаби билан қайта тузилиши давом этаётган таркиб ҳам юқори марралар учун курашишга ожизлик қилаётгани яққол сезилиб қолмоқда. Тўғри, баъзан Рим футболчилари ёрқин ўйин кўрсатган учрашувлар ҳам бор, лекин улар кам, мақсад йўлида етарли эмас.
“Милан”дан аламли мағлубиятга учраган Жозе Моуриньо “Олимпико”даги учрашувда “Ювентус”ни тиз чўктириб, раҳбарият ва мухлислар олдида ўзини оқлаб олишни мўлжаллаган эди. Бошида ҳаммаси режадагидек кетди, 70-дақиқагача туринликларни чилпарчин қилиб турган “Рома” икки тўп фарқи билан олдинда бораётган эди.
Гранд клубларнинг “Рома”дан фарқи шундаки, улар нечта тўп фарқи билан ортда қолаётганига қарамай, охиригача курашади ва мағлубиятни ғалабага айлантиришга қодир. “Ювентус” футболчилари ана шу ҳал қилувчи ҳаракатни бошлаганида Жозе Моуриньо майдонга Элдор Шомуродовни туширди. Ўзбек легионери ўйинга бевақт қўшилиб қолди, холос.
Баҳс охиригача яна учта тўп ўтказиб, 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраган “Рома” бош мураббийи беллашувдан кейин мағлубиятга Элдорни айбдор қилиб кўрсатди.
- 70 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Жамоа жуда зўр ўйнади. Бироқ 70-дақиқадан сўнг психологик носослик рўй берди. Афена-Гьян ажойиб ўйин ўтказди, лекин уни алмаштирган футболчи (Элдор Шомуродов) ҳаммасини нотўғри қилди. У майдонга тушган илк дақиқадан хато қила бошлади. Рақиб ҳисобни 3:2 га қисқартирганида биз тамом бўлдик. Турин клуби кучли характерга эга жамоа эканлигини яна бир бор исботлади.
Мағлуб бўлаётган пайтингизда, оёққа туришингиз ва характер кўрсатишингиз зарур. Аммо бизда жуда бўш ва заиф инсонлар бор, - деди Жозе Моуриньо.
Учрашувни таҳлил қилаётган мутахассислар португалиялик мураббийнинг берган баҳосига қўшилмади. Ҳар икки жамоа бош мураббийларининг қўллаган тактикасига эътибор қаратган www.calciomercato.com нашри Массимилиано Аллегри ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишда Моуриньодан устун эканини ёзмоқда. Мазкур сайт Моуриньонинг қарорлари ва ҳаракатларига куйидагича изоҳ берди:
Моуриньо мағлубиятга жўяли асос топа олгани йўқ. “Рома” футболчиларининг кучли клублар олдида ўзини ожиз санаши аввалги бош мураббий Паулу Фонсекадан мерос қолган. Агар бош мураббий алмашса-ю, лекин футболчиларнинг психологияси ўзгармаса, бу аслида кимнинг муаммоси эканини ҳамма билади.
Моуриньо мағлубиятга айбдор сифатида Шомуродовни бармоқ билан кўрсатгунича, кўплаб муаммоларни ечиши керак эди.
Жозе Феликснинг зўр ўйини эвазига жамоа 3:1 ҳисобида ютиб турганида Шомуродовни ўйинга қўшиб, уни ёмон ҳимояланганликда айбламоқда. Хўш, жамоаси олдинда бораётган Моуриньо ғалабани ушлаб қолиш ва ҳимоядаги тешикларни ёпиш учун нега асл ҳимоячи Мараш Кумбуллани майдонга туширмади? Ёки ҳимояланишда ўзбек ҳужумчисидан устун бўлган ҳимоячи Риккардо Калафьори хизматидан фойдаланмади?
Бунга сабаб битта. Массимилиано Аллегри тактик ўзгартиришлар киритиб, Моуриньони чалғитиб қўйди. У майдонга Альваро Мората ва Артурни ташлади, Мануэль Локателлининг вазифасини ўзгартирди ва шу тариқа жамоасининг устунлигини таъминлади.
Шунингдек, тажрибали Аллегри “Рома” ўйинчиларининг индивидуал хатоларининг келиб чиқишига сабаб бўлган жамоавий камчиликларга босим қилиш орқали ўз мақсадига етди.
Жозе Моуриньо эса, ўз олдига қўйилган вазифани уддалаш учун ҳали анча машаққатли меҳнат қилиши ва кўплаб камчиликларга оқилона ечим топиши талаб этилади.
Дарҳақиқат, “Рома” мавсум ўртасига келиб, катта эҳтимол билан, биринчи мақсади – чемпионатни кучли тўртликда якунлаб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан мосуво бўлди.
Энди Жозе Моуриньо ўзини хотиржам қилиши, раҳбарият ва мухлислар ишончини қайтариш учун Конференциялар лигасининг бош соврини ютишига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда