22:45 / 13.06.2018
3 909

«Инстаграм» харидларни амалга ошириш функциясини жорий этди

«Инстаграм» харидларни амалга ошириш функциясини жорий этди
Фото: «Nv.ua»
«Instagram» ижтимоий тармоғининг матбуот хизмати харидларни амалга ошириш имконини берувчи функция ишга туширилганини маълум қилди. Эндиликда фойдаланувчилар «Stories» бўлими орқали бир нечта фирмаларнинг маҳсулотларини харид қила олади, деб ёзади «Хабар» нашри.

Хусусан, компаниялар қаторидан «Adidas», «Louis Vuitton», «Aritzia» ва «Kooples» ўрин олган.

Брендлар ўзларининг «Stories»ига бир нечта тегларни қўшиши ва бу орқали фойдаланувчининг саҳифасига харидларни тўғридан тўғри юбориши мумкин. Шу билан бирга фойдаланувчи «Instagram» мобил дастуридан ташқарига чиқиши шарт эмас.

Янги функция ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ўтказилган сўров натижалари асосида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни «Instagram» ижтимоий тармоғи репост фукциясини ҳам жорий этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Инстаграм» харидларни амалга ошириш функциясини жорий этди