Бир ойлаб ювмаса бўладиган футболка: Унинг таркибида олтин бор (видео)

Бир ойлаб ювмаса бўладиган футболка: Унинг таркибида олтин бор (видео)

Кийим-кечак саноати ва юқори технологиялар чорраҳасида навбатдаги вирусли сенсация қайд этилди. Бир неча йил олдин ўзини-ўзи тозаловчи ички кийимлари билан шов-шув кўтарган АҚШнинг машҳур HercLeon бренди бу сафар дунёни ҳайратда қолдирган янги ихтиросини оммага тақдим этди.

Компаниянинг бешинчи авлод инновацион маҳсулоти — HercShirt V5.0 футболкаси ҳатто жазирама ёз кунларида ва фаол терлаш шароитида ҳам бир ойдан ортиқ вақт давомида ювилмаса-да, ҳид чиқармайди ва ўз янгилигини йўқотмайди.

7 та махсус таркибий қисм: Бу технология қандай ишлайди?

Кўпчилик учун мўъжиза ёки «алхимия»дек туюлаётган бу янгилик илмий асосга эга. Компания нано-материалларни мато юзасига шунчаки суркаб қўймасдан, тўғридан-тўғри толалар ичига тўқиб чиққан. Бунинг учун 7 та алоҳида элементдан фойдаланилган:

  • Мис ва кумуш: Нохуш ҳид келтириб чиқарувчи бактерия ва микроорганизмларнинг кўпайишига тўлиқ чек қўяди;

  • Рух (цинк): Фаол терлаш вақтида ҳосил бўладиган ўткир олтингугурт бирикмаларини зарарсизлантиради;

  • Олтин ва 2 та махсус сирли компонент: Матонинг эластиклиги, мустаҳкамлиги ва антибактериал хусусиятларининг узоқ йиллар сақланишини таъминлайди;

  • Вулқон кули: Ўзига хос микро-ғовакли «губка» вазифасини бажариб, ортиқча намлик ҳамда ташқи муҳитдан келувчи бегона ҳидларни ўзига ютиб олади.

Нархлар, ранглар ва моделлар танлови

Kickstarter краудфандинг платформасида катта қизиқиш уйғотган лойиҳа тафсилотларига кўра, кам ювилгани сабабли ушбу маҳсулот одатий 7 та футболкадан кўра анча узоқроқ хизмат қилади:

  • Премиум V5.0 версияси ($79): Бир ойдан ортиқ вақт давомида ювмасдан фойдаланиш имконини беради. Дастлаб фақат қора рангда сотувга чиқади, кейинчалик тўқ кўк, тўқ қизил (бордо) ва тўқ яшил ранглари ҳам тақдим этилади;

  • Стандарт версия ($59 атрофида): 14 кунгача (икки ҳафта) ювишни талаб қилмайди;

  • Бюджет версияси ($39): Интенсив фойдаланишда 3 кун давомида мутлақ тозалик ва ҳидсизликни кафолатлайди.

Инновацион футболкаларнинг расмий глобал сотуви ноябрь ойи бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар