Samsung Galaxy S27 флагманлари зарядлаш қуввати маълум бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Samsung Galaxy S27 Pro ва Galaxy S27 Ultra моделларининг 60 ваттлик тезкор зарядлаш қувватини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди.
- Ушбу илғор қувватлаш технологияси фақат энг қиммат ва илғор версияларга тааллуқли бўлиб, базавий Galaxy S27 45 ватт, Galaxy S27 Plus эса 27 ватт билан таъминланади.
- Қурилмалар жамланмасига тармоқ адаптери киритилмаслиги кутилмоқда.
Келгуси йилда тақдим этилиши кутилаётган Samsung Galaxy S27 флагман туркумидаги энг илғор смартфонлар ўтган авлод қурилмаларидаги тезкор қувватлаш технологиясини сақлаб қолади. IXBT.com маълумотига кўра, хитойлик 3C сертификация идораси маълумотлар базасида янги авлод қурилмаларига оид илк техник тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Регулятор базасида СМ-S9570 ва СМ-S9580 рақамлари остида рўйхатдан ўтган қурилмалар ГСМА ИМЕИ маълумотларига кўра мос равишда Galaxy S27 Pro ҳамда Galaxy S27 Ultra моделларига тегишли экани аниқланган. Ушбу манбага асосланиб айтганда, ҳар икки илғор версия ҳам 60 ваттли тезкор зарядлаш қувватини қўллаб-қувватлайди. Бироқ, анъанага кўра, компания ушбу қурилмалар жамланмасига тармоқ адаптерини киритмаслиги кутилмоқда.
Янги Pro версия ва туркумдаги фарқлар
Мазкур сертификация маълумотларининг эълон қилиниши Samsung флагманлари қаторида илк бор ўзгаришлар бўлишини кўрсатмоқда. Хусусан, Galaxy S27 Pro модели Galaxy С тарихидаги илк "Pro" индексига эга смартфон сифатида тарихга кириши мумкин. Шу билан бирга, 60 ваттлик юқори қувват фақатгина ушбу икки энг қиммат ва илғор моделларга насиб этиши маълум бўлди.Аввалроқ худди шу 3C сертификациясидан Galaxy S27 ҳамда Galaxy S27 Plus моделлари ҳам ўтган эди. Унга кўра, базавий Galaxy S27 модели 45 ваттли, Galaxy S27 Plus эса 27 ваттлик зарядлаш қуввати билан таъминланиши айтилганди. Шундай қилиб, янги туркумдаги қурилмаларнинг қувватлаш имкониятлари турлича тақсимланиши ойдинлашди.






























Изоҳлар 0
…