Аввал Ad Blocker ҳақида маълумот: бу ном интернетда рекламаларни кўринмайдиган қиладиган дастурлар учун ишлатилади, яъни улар сайтларда рекламаларни блоклайди.
Facebook эса бир неча ойдан буён шунақа дастурларни ўз сайтида блоклаш билан шуғулланаётган эди. Бунинг натижасида Facebook’нинг веб версиясида кўпчиликнинг Ad Blocker дастурлари ишламай қолган ва уларга рекламалар кўрсатилган. Бу эса компания даромадларининг ошишига хизмат қилмоқда.
Бу ҳақда Facebook’нинг молиявий масалалар бўйича директори Девид Вейнер (David Wehner) маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ad Blocker’ларни блоклаш Facebook’нинг веб версиядаги рекламадан даромадини 18 фоизга оширган.
Ҳозирда ҳам компания муҳандис ва дастурчилари Ad Blocker’ларга қарши курашишда давом этишмоқда ва устун келишмоқда. Умуман олганда бирор хизматдан текин фойдаланилса, рекламаларга ҳам чидаш керак, шундай эмасми? “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди