date

Microsoft Хитой компанияларига киберхавфсизлик маълумотларига киришни чеклади

Microsoft Хитой компанияларига киберхавфсизлик маълумотларига киришни чеклади

Microsoft айрим Хитой компанияларининг киберхавфсизлик бўйича огоҳлантириш тизимига киришини қисқартирди. Бу қарор компаниянинг серверларига қилинган катта хакерлик ҳужумларидан кейин қабул қилинди. Ушбу ҳужумлар ортида Хитой ҳукумати турган бўлиши мумкинлиги ҳақида гумонлар пайдо бўлди.

Microsoft одатда бутун дунёдаги ҳамкорларига хавф ҳақида олдиндан хабар бериб туради. Бу орқали мутахассислар ҳужумлардан олдинроқ ҳимоя чораларини кўра олади. Аммо мутахассислар фикрича, Хитой компаниялари орқали олинган маълумот хакерлар қўлига тушиб, нотўғри ишлатилган бўлиши мумкин.

Microsoft июн ва июль ойларида хавфсизликдаги муаммолар ҳақида ҳамкорларига хабар берган. Орадан кўп ўтмай ҳужумлар бошланганини кузатган мутахассислар бу вақтлар ўртасидаги мосликка эътибор қаратди.

Компания эндиликда айрим Хитой фирмаларига хавфни текшириш учун юбориладиган махсус кодларни бермаслигини маълум қилди. Бу кодлар мутахассисларга тизимни тезроқ мустаҳкамлашга ёрдам беради. Аммо шу билан бирга, улар хакерлар қўлига тушса, ҳужумлар янада кучайиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft Хитой компанияларига киберхавфсизлик маълумотларига киришни чеклади