Samsung янги букланувчи смартфонлари жаҳон бозорида рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш227
Samsung янги букланувчи смартфонлари жаҳон бозорида рекорд ўрнатди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси томонидан тақдим этилган энг янги букланувчи смартфонлар глобал бозорда, жумладан, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяда юқори талаб билан қарши олинди. Galaxy Z Fold8 Ultra, Galaxy Z Fold8 ҳамда Galaxy Z Flip8 моделлари савдоларнинг дастлабки кунларидаёқ аввалги авлод қурилмаларига нисбатан сезиларли даражада юқори натижаларни қайд этди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, Ҳиндистон бозорида янги флагманлар рекорд кўрсаткични қайд этиб, бор-йўғи 72 соат ичида 271 мингдан ортиқ олдиндан буюртма тўплаган. Таққослаш учун, ўтган йили чиқарилган Galaxy Z Fold7 ва Galaxy Z Flip7 моделлари шундай натижага эришиш учун нақ 15 кун сарфлаган эди.

Ҳудудий қизиқиш ва янги тенденциялар

Samsung компанияси тарқатган расмий маълумотларга кўра, келиб тушган барча олдиндан буюртмаларнинг 45 фоизи мамлакатнинг иккинчи даражали шаҳарлари ҳамда кичик бозорларига тўғри келади. Бу эса букланувчи гаджетларнинг фақат йирик мегаполислар билангина чекланиб қолмай, балки кенг оммалашиб бораётганини кўрсатади.

Экспертларнинг фикрича, мазкур муваффақият Samsung брендининг истеъмолчилар орасидаги ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Компания раҳбарияти янги қатор қурилмалари савдо ҳажми бўйича Galaxy S26 сериясининг кўрсаткичларига етишини тахмин қилмоқда.

Бошқа бозорлардаги талаб

Янги букланувчи смартфонлар фақат Осиё минтақаси билан чекланиб қолмай, бошқа йирик бозорларда ҳам фаол харид қилинмоқда. Хусусан, Россия бозорида ҳам гаджетлар кучли старт олди. «М.Видео» компанияси маълумотига кўра, дастлабки буюртма кунининг ўзидаёқ савдолар ўтган йилги кўрсаткичдан 20 фоизга юқори бўлгани қайд этилган.

Шунингдек, компаниянинг ўз ватани — Жанубий Кореяда ҳам Samsung Galaxy З Fold8 Ultra, Galaxy Z Fold8 ва Galaxy Z Flip8 смартфонлари қисқа фурсатда харидорлар томонидан жадал суратда сотиб олинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?