Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Google Pay электрон тўлов хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда ўтказилаётган тадбирда Google Cloud вакили Марсин Красуски маълум қилди.

Хизматни Ўзбекистонда ишга тушириш бўйича ишлар шахсий маълумотларни сақлашга оид қонунчиликка киритилган ўзгаришлардан кейин фаоллашган. Ушбу ўзгаришлар айрим шахсий маълумотларни хорижда қайта ишлашга рухсат берувчи ҳуқуқий асосларни белгилашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил март ойида Ўзбекистонда айрим шахсий маълумотларни хорижда қайта ишлашга рухсат берувчи қонун имзоланган эди. Мазкур ўзгаришлардан кейин Google Pay хизматини ишга тушириш бўйича ишлар жадаллашган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар