Ўзбекистонда “ЧЕТРА“ бренди остида тракторлар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I Форумининг шўъба мажлисида маълум қилинди.
- Ўзбекистон — иқтисодиёти тез ривожланаётган давлат, - деди Россиянинг “Промтрактор” МЧЖ бош директори Владимир Антонов. - Биз ҳамкорликда юртингизда тракторлар, шунингдек, занжирли экскаваторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бизнинг компаниямиз 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, у йилига 27,5 мингта техника, жумладан, етти моделдаги бульдозерлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
“Ўзбекистон - Россия ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги босқичи: лойиҳалар ва кластерлар“ мавзусидаги мазкур шўъба мажлисида Ўзбекистон ҳудудларининг саноат салоҳияти, эркин иқтисодий зоналарда чет эллик инвесторларга тақдим этиладиган имтиёзлар, кластер усулида ташкил этилган замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари ҳақида маълумотлар берилди. Ўз навбатида, Россияда худди шу йўналишдаги ислоҳотлар билан танишилди.
Якунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Россия кластерлар ва технопарклар ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди