
Фото: «Podrobno.uz»
Марказий банк янги миллий тўлов тизими номи учун танловнинг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Янги тўлов тизимини номлаш учун жами 2439 та таклиф келиб тушган. Улар орасида энг кўп таклиф этилган ва танлов талабига тўғри келганлари «Ҳумо», «Адрас» ва «Анор» бўлди.
Марказий банк танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш ва жорий йил 22 октябрига қадар ушбу ҳавола орқали юқоридаги уч номдан бирига овоз беришга чақирди. Энг кўп овоз тўплаган ном янги тўлов тизими брендига айланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар