
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2014 йил 29 декабрдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с. учун 265,79 долларга пасайтирди, Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.
Жорий йилда тарифлар бир неча марта пасайтирилди. Жумладан, 1 Мбит/с. учун тариф 4 июндан 306,04 доллар, 4 июлдан 303,51 доллар, 29 августдан 299,22 доллар, 11 сентябрдан эса 286,74 доллар этиб белгиланган. «Ўзбектелеком» 4 декабрдан тарифларни 1 Мбит/с. учун 276,27 долларга пасайтирган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифлари беш марта пасайган. 2013 йил январда 1 Мбит/с. қиймати 409 долларни ташкил қилган бўлса, декабрда 322 доллар қилиб белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар