Чапда Zoom компанияси асосчиси Эрик Юань (Eric Yuan)
Zoom иловаси яқинда тарихдаги барча рекордларни «синдириб», биринчи ўринга чиқиб олган эди. Мазкур видеоконференциялар сервиси 31 август куни ўзининг молиявий ҳисоботини эълон қилди ва ундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришди!
Ҳисоботда қайд этилишича, Zoom жорий йилнинг иккинчи чорагида ўз даромадини 664 миллион долларга етказган; бу эса ўтган йилга нисбатан нақ 355 фоизга ошиш, деганидир. Шунингдек, компаниянинг соф фойдаси ҳам ўсиб, салкам 186 миллион долларни ташкил этган.
Булардан ташқари, Zoom сервисининг мижозлар базаси ҳам ошган – ҳозирда 370 мингдан ошиқ компания видеоалоқа воситаси сифатида айнан ундан фойдаланади. Таъкидлаш керакки, бу – ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 458 фоизга юқори кўрсаткичдир.
Молиявий ҳисобот эълон қилингач, Zoom акциялари қимматлаб кетди ва натижада унинг қиймати ҳам 32 фоизга ошди. Пировардида компания асосчиси Эрик Юань (Eric Yuan) бир кунда нақ 5,2 миллиард долларга бойиди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?