2 410
Компьютер фанини ўрганишни кенгайтиришга қаратилган дунёга машҳур Code.org платформаси ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади
Фото: Pinterest
IT Park Code.org платформаси билан ҳамкорликни йўлга қўйганини маълум қилди — эндиликда мактаб ўқувчилари келажак касбини ўрганиш имкониятига эга бўлади. IT Park, Code.org ва Dubai Future Foundation’нинг ҳамкорликдаги лойиҳасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари учун платформанинг ўзбек тилидаги версиясини тақдим этилган.
Code.org бу – мактабларда компьютер фанини ўрганишни кенгайтиришга қаратилган нотижорат ташкилот. Code.org’нинг мақсади барча мактаблардаги ҳар бир талаба компьютер фанини асосий таълимнинг бир қисми сифатида ўрганиш имкониятини бериш. Code.org АҚШнинг энг йирик мактаб округларида компьютер фанлари бўйича ўқув дастурларининг етакчи провайдери. Бундан ташқари, ушбу платформа Hour оf Cоde ҳар йиллик халқаро кампанияси ташкилотчиси бўлиб, ҳозирги кунда бутун дунёдаги мактаб ўқувчиларининг 15 фоизидан кўпроғи иштирок этмоқда. Code.org ҳомийлари: Microsoft, Facebook, Amazon, Infosys Foundation, Google ва бошқалар.
Code.org платформаси орқали 1,7 миллиондан ортиқ ўқитувчи рўйхатдан ўтган ва 53 миллиондан кўпроқ ўқувчи бор. 2019 йилда курсларни тамомлаган 70 мингдан ортиқ тингловчи ишга жойлашган,
«Мен Ўзбекистоннинг барча ота-оналари ва ўқитувчиларини ушбу платформани ўрганишга ва барча мактаб ўқувчиларига билим беришни таклиф қилмоқчиман. Code.org барча мактаб ўқувчилари ўзлари учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштиришлари ва янада яхши келажакка эришишлари учун Ўзбекистонда компьютер фанларини ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришга қаратилган», — дейди Code.org’нинг халқаро ҳамкорлик бўйича вице-президенти Леонардо Ортиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади