Смартфонларнинг махфий кодлари: Экран, батарея ва тизимни текширишнинг яширин йўллари

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Смартфонларнинг яширин УSSD-кодлари ёрдамида қурилманинг экран, батарея, камера ва бошқа муҳим функсияларини текшириш мумкин.
- Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз қурилмалари учун махсус диагностика кодларини тақдим этган, масалан, Samsung учун *#0*#, Xiaomi ва Поко учун *#*#6484#*#*. iPhoneъларда эса *#06# коди ИМЕИ рақамини, *3001#12345#* коди эса Фиелд Тест режимини ишга туширади.
Замонавий смартфонлар кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бўлса-да, уларнинг ичидаги кўплаб фойдали функциялар одатий созламалар менюсида кўринмайди. Айниқса, ишлатилган телефон сотиб олаётганда унинг экрани, сенсори, камераси ёки батареяси ҳолатини аниқлаш учун махсус инженерлик кодлари ёрдамга келади.
Ушбу яширин USSD-кодларни телефоннинг қўнғироқ қилиш (рақам териш) ойнасига киритиш орқали қурилманинг яширин имкониятлари ва диагностика менюсини ишга тушириш мумкин.
Топ Android смартфонлар учун диагностика ва тест кодлари
Турли ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмалари учун алоҳида текширув комбинацияларини жорий этган:
Samsung:
*#0*#— Экран сифати, сенсорнинг ишлаши, камера, динамик ва вибрация тизимларини тўлиқ синовдан ўтказиш менюси;Xiaomi ва Poco:
*#*#6484#*#*— Смартфоннинг барча асосий деталлари ва сенсорларини текшириш учун CIT менюси;Redmi:
*#*#64663#*#*— Қурилма қисмларини аппарат даражасида комплекс диагностика қилиш;Realme ва Oppo:
*#899#— Муҳандислик ва умумий тест менюси; қўшимча равишда Oppo’да*#808#коди экран, сенсор, LCD ва камерани текширишга хизмат қилади;Huawei ва OnePlus:
*#*#2846579#*#*(Huawei) ҳамда*#*#2346579#*#*(OnePlus) — Тизим созламалари, муҳандислик менюси ва текширув коди;Vivo ва iQOO:
*#*#225#*#*— Тақвим ва синхронизация маълумотларини кўриш;Motorola, Lenovo ва ASUS:
*#*#4636#*#*— Телефон ҳолати, уяли алоқа тармоғи, Wi-Fi ва батарея ҳақидаги батафсил техник маълумотлар;Infinix:
*#07#— Сертификат ва радиоэмиссия (SAR) даражасини билиш;Tecno ва Honor:
*#85#(Tecno) ва*#*#2345#*#*(Honor) — Моделга боғлиқ текширув функциялари;Sony:
*#*#7378423#*#*— Хизмат кўрсатиш ва диагностика бўлими;HTC, Alcatel ва Lava:
*#*#3424#*#*(HTC диагностика),*#2886#(Alcatel синов менюси),*#1234#(Lava дастурий таъминот маълумотлари).
iPhone фойдаланувчилари учун махсус комбинациялар
Apple қурилмаларида ҳам тармоқ ва алоқа ҳолатини назорат қилиш имконини берувчи фойдали буйруқлар мавжуд:
IMEI рақамини билиш:
*#06#— Қурилманинг ноёб халқаро идентификация рақамини (IMEI) чиқариб беради (ушбу код барча телефонларда ишлайди);Field Test Mode:
*3001#12345#*— Мобил алоқа сигнали кучи ва тармоқ қамрови ҳақидаги чуқур техник кўрсаткичларни кўрсатади;Қўнғироқни йўналтиришни текшириш:
*#67#— Рақам банд бўлганда қўнғироқлар қайси рақамга йўналтирилаётганини текшириш;Барча хизматлар йўналишини билиш:
*#21#— Қўнғироқ ва хабарларнинг бошқа рақамга уланиб қолганини аниқлаш;Рақамни кўрсатиш/яшириш ҳолати:
*#31#— Чиқувчи қўнғироқларда рақамни яшириш созламаларини текшириш.
Фойдаланувчилар учун муҳим эслатма
Мазкур кодлардан фойдаланишда бир нечта жиҳатни ёдда тутиш лозим:
Моделга боғлиқлик: Мазкур комбинациялар телефон ишлаб чиқарилган ҳудуд, операцион тизим версияси (Android/iOS) ҳамда процессор турига қараб ўзгариши ёки айрим моделларда ишламаслиги мумкин;
Эҳтиёткорлик чораси: Муҳандислик ва синов менюларига кирганда созламаларни тушунмасдан ўзгартирмаслик тавсия этилади, чунки бу қурилма ишининг бузилишига олиб келиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…