14:41 / 14.03.2021
2 089

Финляндиялик олимлар ҳаводан егулик тайёрлаш мумкин бўлган технологияни яратди

Финляндиялик олимлар ҳаводан егулик тайёрлаш мумкин бўлган технологияни яратди
Фото: CNN
Финляндиялик олимлар ҳаводан егулик тайёрлаш имконини берадиган технологияни яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Солеин — янги маҳсулот айнан шудай номланган бўлиб, ихтирочиларнинг фикрича, ундан гўшт ва сут маҳсулотлари ўрнида фойдаланиш мумкин.

Маълумотларга кўра, у углерод диоксиди, микроблар, сув, витаминлар, шунингдек, митти биореактордан таркиб топган худди сариқ ун кўринишига эга.

Олимларнинг айтишича, ундан овқат тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Солеин технологиясининг асосий ўзига хослиги — уни ортиқча харажат ва ҳаракатларсиз лаборатория шароитида яратиш мумкинлигида.

Финляндия ҳукумати ихтирочиларга мазкур стартапни ривожлантириш учун беш миллион доллар ажратган. Тахминларга кўра, маҳсулот икки йилдан сўнг бозорларда пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Финляндиялик олимлар ҳаводан егулик тайёрлаш мумкин бўлган технологияни яратди