Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами билан афғон халқини қўллаб-қувватлади

18-март куни Ўзбекистон Ramазон ҳайити муносабати билан Афғонистонга оғирлиги 290 тоннадан ортиқ бўлган инсонпарварлик ёрдамини етказди. Ёрдам таркибидан ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, макарон, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олди. Юкни топшириш маросими Ҳайратон шаҳрида бўлиб ўтди.
Бугун, 18 март куни Ўзбекистон номидан биродар Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ташаббус Рамазон ҳайити муносабати билан амалга оширилди ва икки мамлакат ўртасидаги яқин қўшничилик ҳамда дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Умумий оғирлиги 290 тоннадан ортиқ бўлган инсонпарварлик юки ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, макарон, қандолат ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлди. Юкни расман топшириш маросими Ҳайратон шаҳрида бўлиб ўтди.
Маросимда Балх вилояти губернатори ўринбосари Мавлавий Абу Идрис, Ташқи ишлар вазирлиги Балх вилояти бўлинмаси раҳбарлиги ва Ҳайратон шаҳар ҳокимлиги вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқини доимий қўллаб-қувватлаб келгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усманов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов тадбирда иштирок этди.































Изоҳлар 0
…