date

ССВ тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека дастурини эълон қилди

ССВ тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека дастурини эълон қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибини белгиловчи янги ҳужжат лойиҳасини тақдим қилди. Бу ташаббус давлат хизматчиларини уй-жой билан таъминлашда қўл келади ва уларнинг ижтимоий шароитини яхшилашга қаратилган.

Эслатиб ўтсак, 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ–336-сон қарорига асосан, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун уй-жой сотиб олишда дастлабки бадалнинг 25 фоизи Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қоплаб берилиши белгиланган эди. Янги лойиҳа эса бу жараённи янада тизимли ва аниқ тартибга солади.

Лойиҳага кўра, ипотека кредитлари бўйича субсидия ҳар йили чорак асосида тенг миқдорда ажратилади. Ариза бериш жараёни давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХП тизими орқали онлайн амалга оширилиши мумкин. Бир ЖШШИР учун бир чоракда фақат битта ариза қабул қилиниши таъминланади.

Аризаларни саралашда ягона мезон қўлланади: ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасасида ишлаётганлиги ва камида 15 йил стажга эга эканлиги тасдиқланиши шарт. Аввал ушбу имтиёздан фойдаланганлар қайта иштирок эта олмайди. Чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 да аризалар автоматик тарзда ёпилади.

Субсидия эгалари рандом танлов орқали аниқланади. Танлов ҳар чоракнинг охирги иш куни соат 16:00 да онлайн ўтказилади ва random.org сайти орқали ССВда ташкил этилган ишчи комиссия иштирокида 125 нафар ғолиб тасодифий тарзда белгиланади. Ҳар чоракда ғолибларга олти ой давомида Дастурий таъминот тизими орқали ипотека асосида уй-жой бериш ҳужжатлари тақдим этилади.

Бу дастур тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун уй-жой билан таъминлашда тарихий имконият сифатида баҳоланмоқда ва уларнинг ижтимоий қийматини сезиларли даражада оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » ССВ тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека дастурини эълон қилди