Фарғона вилоятида зилзила 2–3 баллгача сезилди

Қирғиз Республикасининг Баткен ҳудудида 2026 йил 14 октябрь куни зилзила қайд этилди. Ер силкиниши соат 13:50:05 да содир бўлган.
Зилзиланинг магнитудаси 3,4 баллни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган. Эпицентр Қирғизистоннинг Баткен ҳудудида, 40,16 шимолий кенглик ва 71,82 шарқий узунлик координаталарида жойлашган.
Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа 251 километрни ташкил этган. Эпицентр пойтахтдан жануби-шарқ томонда жойлашган.
Ер силкинишлари Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида ҳам сезилган. Хусусан:
• Фарғона туманида 2–3 балл, 18 километр;
• Қувасой шаҳрида 2–3 балл, 20 километр;
• Фарғона шаҳрида 2 балл, 25 километр;
• Марғилон шаҳрида 2 балл, 34 километр.
Зилзила оқибатида жабрланганлар ёки етказилган зарар ҳақида маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…