Ўзбекистонда эркаклар сони аёллардан қарийб 493 мингтага кўп

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39,5 миллион кишига етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига мувофиқ, мамлакатда эркаклар сони аёлларникидан қарийб ярим миллионга кўп.
Жумладан, республикада 20 миллион 14 минг нафар эркак ва 19 миллион 521,2 минг нафар аёл истиқомат қилади.
Аҳолининг 21,5 миллион нафари шаҳарларда, 18 миллион нафари эса қишлоқларда яшайди.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда 172 мингта никоҳ қайд этилган. Шу даврда 36,8 мингта оила расман ажрашган.
Шунингдек, тўққиз ой давомида 2 114 нафар киши хориждан Ўзбекистонга кўчиб келган бўлса, 6 398 нафар фуқаро чет элга кўчиб кетган.






























Изоҳлар 0
…