Ўзбекистонда никоҳлар камайди, ажримлар ва аҳоли кўчиши кўпайди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туғилиш ва никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди.
- Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 638,6 минг нафар чақалоқ дунёга келган ва 172 мингта никоҳ қайд этилган.
- Шу билан бирга, ажримлар сони 1,4 мингтага ошиб, 36,8 мингтани ташкил қилди.
- Миграция жараёнларида эса мамлакатдан кўчиб кетганлар сони кўчиб келганларга нисбатан кўпроқ бўлди.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туғилиш ва никоҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайди. Шу билан бирга, ажримлар кўрсаткичи ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси демографик ҳолат бўйича эълон қилган маълумотларда хабар берилди.
Туғилишлар сони 26 мингтага камайди
Статистик маълумотларга кўра, 2026 йил январь-сентябрь ойларида мамлакатда 638,6 минг нафар тирик чақалоқ дунёга келган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.
Никоҳлар камайиб, ажримлар кўпайди
Ҳисобот даврида республика бўйича 172 мингта никоҳ расман қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 мингтага камдир.
Шунингдек, тўққиз ой давомида 36,8 мингта ажрим расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 1,4 мингтага ошган.
Қайд этилган никоҳларнинг 88 мингтаси шаҳарларда (51,2 фоиз), 84 мингтаси эса қишлоқ жойларида (48,8 фоиз) тузилган.
Ажримлар тақсимотида эса шаҳар ҳудудлари устунлик қилмоқда. Жумладан, ажримларнинг 21,9 мингтаси (59,5 фоиз) шаҳарларда, 14,9 мингтаси (40,5 фоиз) қишлоқ жойларида қайд этилган.
Кўчиб кетганлар сони кўчиб келганлардан кўп
Мамлакатдаги миграция жараёнларида ҳам муайян фарқ кузатилган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйлаб ва хориждан жами 262 минг 860 киши кўчиб келган.
Уларнинг 260 минг 746 нафари республиканинг бошқа ҳудудларидан, 2 114 нафари эса хорижий давлатлардан келган.
Ҳисобот даврида мамлакатдан кўчиб кетганлар сони 267 минг 144 нафарни ташкил этган. Шундан 260 минг 746 нафари республиканинг бошқа ҳудудларига, 6 398 нафари эса чет элга кўчиб кетган.
Шу тариқа, статистика маълумотлари жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида туғилиш ва никоҳлар камайгани, ажримлар эса кўпайганини кўрсатмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…