Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

1 дақиқа ўқиш1
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткич билан бир хил.
  • Пойтахтда жорий йилнинг тўққиз ойида 41 993 нафар тирик чақалоқ дунёга келиб, оналар ўлими билан боғлиқ 5 та ҳолат қайд этилди.

2026 йилнинг январ–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Ўтган йилнинг шу даврида ҳам мазкур ёш тоифасида 7 та ҳолат қайд этилган.

Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида келтирилган. Ҳужжатда пойтахтда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги ишлар таҳлил қилинган.

Ҳисоботга кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида икки йил ичида қайта фарзанд кўрган аёллар сони 2054 нафарни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг мос давридаги 1921 нафар кўрсаткичдан 133 нафарга кўп.

Тўртинчи ва бешинчи фарзандини дунёга келтирган аёллар сони эса 3149 нафар бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 нафарга кам.

Шунингдек, 35 ёшдан катта аёллар ўртасида 2898 та туғруқ қайд этилган. 2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида бу кўрсаткич 2758 тани ташкил қилган.

Ҳисоботда пойтахтда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 41 993 нафар тирик чақалоқ туғилгани кўрсатилган. Бу ўтган йилнинг мос давридаги 47 703 нафар кўрсаткичдан 5710 тага кам. Бироқ Миллий статистика қўмитасининг очиқ маълумотида Тошкент шаҳри бўйича 41 127 та туғилиш қайд этилган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида оналар ўлими билан боғлиқ 5 та ҳолат кузатилган. 2025 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 6 тани ташкил этган. Оналар ўлими коэффициенти эса ҳар 100 минг тирик туғилишга нисбатан 11,9 даражасида қолган.

Кенгаш қарорида 15–16 ёшли қизлар ўртасида ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича таълим муассасалари, маҳаллалар ва оилалар билан профилактика ишларини ташкил этиш вазифаси ҳам белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?