Ўзбекистонда «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон аҳолисининг ўсиши энди фақат демографик кўрсаткич сифатида эмас, мамлакатнинг келгуси тараққиёти учун муҳим ресурс сифатида баҳоланади. Саида Мирзиёева БМТ Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари Диене Кейта билан учрашувда шу йўналишдаги янги режаларни маълум қилди.

Демографик прогнозлаш тизими йўлга қўйилади

Учрашувда демографик барқарорлик, инсон капитали ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг асосий капитали ёш авлод эканини таъкидлаб, демографик салоҳиятдан самарали фойдаланиш учун инсон, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритиш муҳимлигини билдирди.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда демографик прогнозлаш тизими йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, «Демографик дивиденд — 2050» стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Масала фақат аҳоли сони билан чекланмайди

Томонлар демографик барқарорликни аҳоли сони билан боғлиқ кўрсаткич сифатида эмас, балки таълим, тиббиёт, бандлик, ижтимоий ҳимоя ва оилаларни қўллаб-қувватлашни қамраб оладиган узоқ муддатли тараққиёт масаласи сифатида кўриш зарурлигини қайд этди.

Бунда демографик маълумотлар ва прогнозлар асосида қарор қабул қилиш, инсон капиталига инвестицияларни кучайтириш ҳамда ижтимоий хизматлар сифатини ошириш асосий йўналишлардан бири бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш ва аҳоли салоҳиятидан келгуси ўн йилликларда самарали фойдаланишга қаратилган узоқ муддатли ёндашувни шакллантирмоқда.

Ўзбекистонда «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар