Ўзбекистонда “Қарши-Китоб” темир йўл линиясини электрлаштириш” инвестицион лойиҳасини йўловчи поездларининг тезюрар ҳаракатини ташкил этиш билан амалга оширишни бошламоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 10 июль куни ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.
Президент қарорига кўра, лойиҳа 2017-2018 йилларда амалга оширилади.
Инвестицион лойиҳанинг тахминий қиймати 58,87 млн долларни ташкил этади, дейилади қарорда.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ўзининг 18,58 млн долларлик маблағларини йўналтиради. «Ўзбекэнерго» АЖ эса 7,31 млн долларлик сармоя киритади.
Тахминан 14,06 млн доллар марказлаштирилган сармоялар бўлса, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга 18,92 млн долларлик кредит тақдим этади.
Инвестицион лойиҳа доирасидаги ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш «Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон раҳбари инвестицион лойиҳа иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»