© ima.uz / kun.uz
Ўзбекистонда целлюлоза-қоғоз саноатида ва қоғоз ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун, олинаётган қоғознинг пишиқлик кўрсаткичларини яхшилаш, хомашё базасини кенгайтириш ва микробларга қарши хусусиятларини таъминлаш мақсадида қоғоз ишлаб чиқариш учун таркиб ихтиро қилинди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Ушбу таркиб пахта целлюлозасидан иборат толасимон ҳосила, елимловчи ҳосила – карбоксиметилцеллюлоза, тўлдиргич – каолин ёки бўр, бактерисид қўшимча ва сувни ичига олган.
Бунда толасимон ҳосила таркибида қўшимча равишда қизилмия чиқиндилари асосидаги целлюлозадан таркиб топган.
“Дониёр Набиев, Ирода Набиева, Халима Бабаханова, Феруза Шохидова, Зулфия Галимовадан иборат муаллифлар жамоаси IAP-04981 рақамли ихтиро учун патент олишди”, – дейилади агентлик хабарида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!