17:04 / 12.10.2020
4 791

Ўзбекистонга жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзбекистонга жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда
Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақамизга Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирини ҳис қилди. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.

Бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.
Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳарорат кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда