Энди иш ҳақини исталган банк картасига олиш мумкин

1 дақиқа ўқиш2
Энди иш ҳақини исталган банк картасига олиш мумкин

Ўзбекистонда ходимлар иш ҳақи ва бошқа тўловларни иш берувчи фойдаланадиган банкдан қатъи назар, ўзлари танлаган банк картасига олишлари мумкин бўлди. Бу имконият Марказий банк томонидан жорий этилди.

Аввал ходим иш ҳақини олиш учун иш берувчига хизмат кўрсатадиган банкдан алоҳида карта очиши керак эди. Энди эса ўз номига расмийлаштирилган мавжуд банк картасидан фойдаланиш мумкин.

Бунинг учун ходим танлаган картасининг реквизитларини иш берувчининг бухгалтериясига тақдим этиши етарли. Кейинчалик у бошқа банк картасини танлаши ёки тўлов реквизитларини ўзгартириши ҳам мумкин.

Янги тартибда карта ёки электрон ҳамён ходимнинг ўз номига расмийлаштирилган бўлиши шарт.

Ҳозирча ушбу имконият дастлабки босқичда хусусий сектор ташкилотлари ва уларнинг ходимлари учун амал қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?