Фото: ЎзА
Ўзбекистонда 1 апрелдан чет эллик IT-мутахассислари, инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун IT-viza берилади. Хорижлик мутахассислар визанинг амал қилиш даврида Ўзбекистонга эркин кириб-чиқишлари, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
IT-Park матбуот хизматининг маълум қилишича, IT-viza ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, IT-Park аъзоси бўлган компаниялар таъсисчилари ва инвесторларга 2022 йил 1 апрелдан 3 йил муддатга берилади.
IT-Park тавсиясига биноан бериладиган IT-viza’нинг нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 14 баробари (ҳозирги кунда 3 миллион 780 минг сўм) бўлиши назарда тутилмоқда.
IT-viza олган чет эл фуқаролари визанинг амал қилиш даврида Ўзбекистонга эркин кириб-чиқишлари, қайта рўйхатдан ўтмасдан мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлиши, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
IT-viza олган хорижлик мутахассисларнинг яқинларига ушбу визанинг амал қилиш муддати билан тенг муддатга «меҳмон виза»си ҳам берилади.
IT-viza беришга доир ҳуқуқий нормалар «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорига ўзгартириш киритиш асосида тартибга солинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида ишга туширилган «TashRush» дастури ёрдамида чет эл компаниялари ва IT-мутахассисларга (OneStopShop тамойили асосида) юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш, офисларни қидириш, ходимларни ёллаш бўйича хизматлар тақдим этилади. Мутахассислар учун эса IT-Park резидент компанияларига мослашиш ва ишга жойлашишда кўмак берилади.
IT-Park томонидан хорижий компаниялар ва IT-мутахассисларига тақдим этиладиган визалар ва бошқа хизматлар ҳақида, шунингдек, «TashRush» лойиҳаси йўл кўрсаткичига доир батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Шунингдек, АКТ вазирлиги 2017 йилда қабул қилинган тегишли президент фармони асосида Ўзбекистонда IT компанияларга қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилганини эслатиб ўтди.
Хусусан, IT компаниялар 2028 йилгача бўлган муддатга:
- барча турдаги солиқлардан;
- асбоб-ускуналарни олиб киришда божхона тўловларидан;
- чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун рухсатнома олишдан тўлиқ озод қилинган эди.
Шунингдек:
- хорижий компанияларнинг дивидендларидан олинадиган солиқ 5 фоизгача;
- даромад солиғи ставкаси 7,5 фоизгача туширилган.
Бундан ташқари, корхоналарга:
- фаолиятни офисни ижарага олмасдан, масофадан туриб амалга ошириш;
- таъсисчиларга дивидендлар ва чет эл валютасида иш ҳақи тўлаш;
- экспорт контракти мавжуд бўлмаган ҳолда хизматлар экспортини электрон савдо платформалари орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан жорий қилинган санкциялар оқибатида кўплаб мутахассислар Россияни тарк этаётгани хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди