Чилонзорда Анҳор бўйида янги парк қурилади

Чилонзор туманида Анҳор канали бўйлаб аҳоли дам олиши учун янги парк қуриш режалаштирилмоқда. Янги истироҳат ҳудуди каналнинг 1,7 километрлик қисмида барпо этилади.
Лойиҳа доирасида канал қирғоқлари тўлиқ таъмирланиб, мустаҳкамланади. Ҳудудда пиёдалар учун йўлаклар ташкил этилиб, яшил зоналар, ўриндиқлар, болалар ва спорт майдончалари барпо этилади. Шунингдек, парк замонавий ёритиш тизимлари билан жиҳозланади.
Яқинда Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Камол Ҳамроев ва масъуллар бўлажак парк ҳудудини кўздан кечирди. Лойиҳа маҳалланинг еттилиги ҳамда аҳоли вакиллари билан муҳокама қилинди.
Ташкилотчилар билдиришича, ҳудудда яшовчиларнинг таклиф ва фикрлари лойиҳани амалга ошириш жараёнида инобатга олинади.































Изоҳлар 0
…