Швециянинг Сёдертелье шаҳри транспортига симсиз (индукцион) зарядланувчи гибрид автобус қўшилди. У бекатларда қувват олади.
Бу технология кескин иқлим шароитида биринчи марта синовдан ўтмоқда. Қувватланиш тартиби оддий: автобус асфальтдаги зарядловчи элемент устида тўхтайди ва автоматик тарзда аккумуляторини тўйдиради.
Индукцион тизим шаҳар муҳитини ўзгартирмайди ва умуман сезилмайди. 10 кмни босиш учун 7 дақиқа заряд олиш етарлидир.
“Бу Scaniaнинг шаҳар транспорти барқарор тизимини топиш йўлидаги бир қанча лойиҳаларидан биридир. Биз шаҳарлардаги талабни ўрганиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилувчи муқобил ёнилғи турида, шунингдек, электрлаштириш технологиясида ишлайдиган, экологик, тезкор, хавфсиз ва тежамкор тизим яратиш устида ишлаяпмиз”, деди Scaniaнинг шаҳар экологик хавфсизлиги бўйича қарорлар чиқариш бўлими бошлиғи Андерс Грундстрёмер.
Компаниядагилар шаҳар жамоат транспортини электрлаштириш турли технология ва ечимлар талаб қилишини қайд этади. Хусусан, гибрид ва электробуслар автотураргоҳда, бекатда ёки йўл-йўлакай зарядланади.
Сёдертелье шаҳрида “Скания” синаётган автобуснинг аккумуляторлари иш вақтида, тормозланиш вақтида, ички ёнув двигатели ҳисобига ҳам зарядлана олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди