23:00 / 21.09.2018
7 123

GM Uzbekistan: Дилерлар билан ишлаш қайта кўриб чиқилди

GM Uzbekistan: Дилерлар билан ишлаш қайта кўриб чиқилди
GM Uzbekistan мижозларга қулайлик яратиш мақсадида дилерлик марказлари билан автомобиль тақсимоти борасидаги ишларини такомиллаштирганини маълум қилди.

«Эндиликда сиз автомобилингизни ўзингизга яқин ва қулай бўлган исталган автосалондан харид қилишингиз мумкин, ҳатто ушбу салонда автомобиль бўлмаса ҳам», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, шартнома олиш учун онлайн ариза қолдириш ёки дилерга мурожаат қилган ҳолда етказиб бериш шартларига кўра ушбу автосалонда автомобилни кутиш мумкин.

«Автомобиллар қайта тақсимоти истеъмолчиларнинг талабларига кўра кунлик тарзда янгилаб борилади», - дея қайд этади компания.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan айрим автомобиль моделларининг етказиб бериш муддатларини қисқартирганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan: Дилерлар билан ишлаш қайта кўриб чиқилди