10:23 / 02.06.2020
3 901

UzAuto Motors автомобиль русумларини кўпайтирган ҳолда акциясини давом эттиради

UzAuto Motors автомобиль русумларини кўпайтирган ҳолда акциясини давом эттиради
Бу ҳақда компания маълум қилди. Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси харидорларга автомобиль харидида қулайлик яратишни давом эттиради.
Эндиликда компания тақдим этаётган қулай акция доирасида Cobalt ҳамда Malibu 2 Turbo автомобилини ҳам муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкин.

"Акция доирасида қуйидаги автомобилларни кўрсатилган даврлар мобайнида ойма-ой тўлаш эвазига муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин:*

— Spark MT — 2,0 млн сўмдан (12 ой)
— Spark АT — 2,3 млн сўмдан (12/24 ой)
— Nexia AT — 2,6 млн сўмдан (12/24 ой)
— Cobalt AT — 2,8 млн сўмдан (12/24 ой)
— Tracker MT/AT — 3,8 млн сўмдан (18/30/36 ой)
— Malibu 2 Turbo — 5,1 млн сўмдан (18 ой)
— Malibu 1,5 Turbo — 5,6 млн сўмдан (18/30/36 ой)
— Trailblaizer — 4,9 млн. сўмдан (24/30/36 ой)

Акциянинг асосий шартлари:
— Бошланғич тўлов: автомобиль нархидан 40% дан 70% гача;
— Тўлов муддати: 12 дан 36 ойгача.
— Акция амал қилиш муддати: 2020 йил 15 июнь (ушбу сана ҳам киради).

Диққат: ойма-ой тўланадиган сумма бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб боради.
Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.

Батафсил маълумотларни компаниянинг Call-Маркази +998 78 141-77-77 ҳамда расмий дилерларидан олишингиз мумкин.
*Акция доирасида қатнашаётган автомобилларнинг нархлари муддатли тўлов эвазига амалдаги нархлардан фарқ қилиши мумкин" дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)