Фото: «РИА Новости»
«Яндекс» компанияси ва Hyundai Mobis ҳайдовчисиз бошқариладиган янги авлод моделини тақдим этди. Мазкур модель Hyundai Sonata седани базасида яратилган, деб хабар беради «Известия».
Таъкидланишича, бу турдаги бешта автомобилни Москва кўчаларида синовдан ўтказиш март ойида бошланган. Ҳамкорлик доирасида 2020 йилнинг охирига қадар «Яндекс» автоном паркидан ҳайдовчисиз бошқариладиган Hyundai Sonata моделларининг 100 дона версияси ўрин олади.
Автоном ҳаракатланадиган янги авлод автомобилларида камералар сони кўпайтирилган, жумладан, турли масофани аниқловчи фокуслар қўшилган. Шунингдек, лидар ва радарлар жойлашуви ҳам ўзгарган. Жорий этилган барча янгиликлар ҳайдовчисиз бошқариладиган Hyundai Sonata седанига ҳаракат иштирокчилари ҳамда турфа йўл шароитлари тўғрисида максимал ва ишончли маълумотларни олиш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди