Фото: Klein Vision
Бугунги кунда йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ички ёнув двигателларига қўйилаётган тақиқлар фонида машиналарни электрлаштириш билан банд. Бироқ бу билан параллел равишда келажакнинг бошқа бир транспорт воситаси устидаги ишлар ҳам тўхтаб қолгани йўқ — учар автомобиллар: турли конструкция, ўлчам ва даражадаги прототиплар синовлардан ўтказилмоқда. Британиянинг Pentagon Motor Group экспертлари оммавий сотувга чиқадиган ҳаво машиналарининг нархи қанча бўлишини ҳисоблаб чиқди, деб хабар беради Motor.
Экспертлар қиммат турувчи турли элементлар нархларини, жумладан, кучли реактив моторлар ва катта сиғимдаги ёнилғи бакларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш ишларини амалга оширди. Бундан ташқари, улар йиғма қанотлар ёки ерга қўниш вақтида олиб қўйиладиган бошқа конструкциялар қийматини ҳам қўшган. Ҳисоб-китобларни амалга оширишда улар ҳозирда устида иш олиб борилаётган қатор аэромобилларга таянган: AeroMobil, PAL-V, Aska, Moller Skycar 400, Terraffugia ва SkyDrive.
Натижада маълум бўлишича, индивидуал учар автомобиль нархи бозорда арзон бўлмайди: у 686 455 долларни ташкил этган. Шундай қилиб, қанотли машина 1000 от кучига эга Ferrari SF90 Stradale суперкаридан сезиларли даражада қиммат бўлади.
Pentagon Motor Group’нинг маркетинг бўйича директори Шакил Хассианнинг таъкидлашича, нархлар фақатгина савдолар бошида қиммат бўлади, чунки учар автомобиллар илғор технологияларнинг том маънода «пешлавҳаси»га айланиши керак. Сўнг нархлар секин-асталик билан арзонлашиб боради ва вақт ўтган сари уларнинг аксарияти кўпчиликка мақбул бўлиб қолади, худди электрокарлар билан бўлгани каби.
Шунингдек, бу каби транспорт воситасининг эгаси дастлабки бир йил давомида яна қўшимча 69 минг доллар сарфлашига тўғри келади. Бунга учиш учун лицензия, суғурта, махсус қўниш жойи учун тўлов ва ёнилғи киритилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди